Эртага барча таълим муассасалари, боғчалар ишлайди

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11–12 апрель кунлари Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари учун дам олиш куни этиб белгиланди.

Эртага, 13 апрель шанба куни ҳафталик иш тартибидан қатъи назар барча учун иш куни ҳисобланади. Жумладан, ўқув масканлари, таълим муассасалари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари шанба куни тўлиқ иш режимида ишлайди.