Эртага «Динамо»чилар япониялик футболчиларга қарши тўп суради
- 02.04.2019 21:17
- 246
- Спорт
Самарқанд халқаро аэропортида Япониянинг 18 ёшгача бўлган ёш футболчиларидан ташкил топган «Ванфоре Кофу» («Ўрмон шамоли») футбол жамоаси вилоятимизнинг кенг жамоатчилик вакиллари, «Динамо» футбол академияси тарбияланувчилари ҳамда футбол мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди.
Шунингдек, жамоа билан 200 нафардан ортиқ япониялик футбол ишқибозлари ва сайёҳлар ҳам келишди. Меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишади.
Эслатиб ўтамиз, эртага 3 апрель соат 11:00 да «Динамо» марказий ўйингоҳида «Ванфоре Кофу» (Япония) жамоаси билан «Динамо» футбол академиясининг ёш футболчилари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.