Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади
- 01.06.2020 12:36
- 74
- Ўзбекистон
Эртага, 2 июнь куни “Тошкент — Москва — Тошкент” йўналиши бўйича чартер рейслари амалга оширилади.
Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек, бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Теглар:
Ўзбекистон ҳаво йўллари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа