Етказиб бериш хизматларидан фойдаланиш хавфли эмасми?
Аввал хабар берганимиздек, АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи иштирокида брифинг ўтказилди.
Етказиб бериш хизмати ходимлари, маҳсулот сотувчилар, ошпазлар, фармацевтлар ва шу каби бошқа соҳа вакиллари COVID-19 бўйича тестдан ўтказилмайдими? деган аҳолидан тушган саволга Нурмат Отабеков жавоб берди.
"Таом, маҳсулот ва ҳоказо етказиб берувчи хизматлар ходимлари коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тестдан ўтказилмайди. Улар таом етказиб беришда мавжуд хавфсизлик талабларига қатъий амал қилишлари керак. Яъни, ниқоб тақиш, резина қўлқоплар кийиш, камида 1 метр масофа сақлаш режимига риоя этишлари лозим. Барча ишчилар тана ҳароратини ўлчаш бўйича эрталабки фильтр тизимидан ўтказилади. Шамоллаш аломатлари мавжуд ходимлар ишга қўйилмайди".