Европада «қизил» жазирама ва бизда ҳам бугундан юқори ҳарорат бошланади
- 16.07.2022 22:30
- 97
- Хориж
Британияда давомли жазирама тўлқини ва ҳароратнинг +40 гача кўтарилиши фонида биринчи марта «қизил» огоҳлантириш даражаси эълон қилинди.
Буюк Британия Линкольнширдаги асосий ҳарбий ҳаво кучлари авиабазасидаги операциялар иссиқлик туфайли учиш-қўниш йўлаги юзаси ҳаддан ташқари юмшатгани сабабли тўхтатилди.
Испанияда ҳарорат - +41. У ерда қушлар осмондан ерга қулаб туша бошлаган. Бу баъзи ҳолларда ориентация ва учиш қобилиятини сусайтирувчи сувсизланиш туфайли, деб тахмин қилинмоқда.
Бутун дунёда бўлаётган иқлим ўзгариши туфайли мамлакатимизда ҳам ёз одатдагидан анча иссиқ келмоқда. Буни эса айни кунларда кузатилаётган жазирама об-ҳаводан ҳам билиш мумкин.
Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, бугундан Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келди. Яъни, 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда кундузлари ҳаво ҳарорати +44...+47 даражагача кўтарилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!