Фан ойликлари ўқувчиларнинг қобилиятини синайди

Ўқувчиларга дарсликлардан ташқари қўшимча билим бериш, уларнинг фанга бўлган қизиқишини орттириш, олган билимларини ҳаётда қўллай олиш малакасини ҳосил қилиш мақсадида мактабларда фан ойликлари ўтказиб келинади.
Самарқанд шаҳридаги 29-умумий ўрта таълим мактабида ўзбек тили ва адабиёти фанлари ойлиги доирасида тадбирлар бўлиб ўтди. “Тил – миллат фахри”, “Она тилим – жону дилим”, “Ўзбек тили – дўстлик тили” мавзуларида очиқ дарслар, иншолар танлови ўтказилди. Ўқувчиларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида тест, диктантлар олинди. Шунингдек, музейларга саёҳатлар уюштирилди.
“Ким кўп шеър билади?”, “Кимнинг хати чиройли?” мавзусидаги танловларда фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилди.
Дилафрўз ЭРНАЗАРОВА.