Фарзандли бўлган аёл депутат кўмагида туғруқхонадан уйига борди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Зайнаб Бердиева

“Саховат ва кўмак" жамғармаси Каттақўрғон тумани бўлимига озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этди. Шу билан бирга жамғарма томонидан Қирғиз қишлоғида яшовчи кам таъминланган оила аъзоларига ажратилган маҳсулотларни элтиб берди.

З.Бердиева қишлоққа ёлғиз бормади: бу ерда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Қундуз Ҳусанова ҳамда чақалоғини туман марказидаги туғруқхонадан чиқариб, уйига олиб борди.

Навоий бобомиз «Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай», деб бежиз ёзмаган. Қ.Ҳусанова бу кўмакдан бениҳоя шод бўлди.