Фавқулодда вазиятлар тизими хизматчилари қаерда, қандай малака оширади?

Вилоят Матбуот уйида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази томонидан “Соҳада таълим сифатини янги босқичга чиқаришнинг бугунги ҳолати ва келажакдаги истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб марказ бошлиғининг биринчи ўринбосари Азиз Очилов муассаса фаолияти ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, республикада ягона ушбу марказда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида янгидан фаолият бошлаган ҳарбий хизматчилар икки ой давомида бошланғич тайёргарликдан ўтказилади, шунингдек, сбир ой давомида ходимлар малакаси оширилиб, қайта тайёрланади. Жорий йилнинг олти ойида марказда мингдан зиёд тингловчи ва ходимлар бошланғич тайёргарликдан ўтказилиб, малакаси оширилган.
- Ҳозир марказда вазирликнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг 18 та тоифаси бўйича 270 нафар ҳарбий хизматчи ва қутқарувчилари бошланғич ва малака ошириш тайёргарлигидан ўтказилмоқда, - дейди марказ ўқитувчиси Отабек Маҳамматов. – Тингловчиларга вазирлик томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида малакали мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.