Февралдан шенген визаси учун тўлов оширилди
- 28.01.2020 17:07
- 180
- Ўзбекистон
Жорий йил февралидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари шенген визасини олиш учун ариза топширишда 80 евро (шу пайтгача 60 евро) бож тўлайди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Болалар учун виза нархи 40 евро (шу пайтга қадар 35 евро)ни ташкил этади. 6 ёшгача болалар виза учун йиғимлардан озод этилган.
Шенген ҳудудига кирувчи давлатлар қуйидагилар: Австрия, Бельгия, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Исландия, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Словакия, Словения, Испания, Швеция, Швейцария ва Лихтенштейн.
Теглар:
виза
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа