Фирибгарлик йўли билан фуқародан 4 минг доллар пора олган адвокат ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Кеча, 4 октябрь куни ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳридаги “STATUS” адвокатлик ҳайъати адвокати, 1981 йилда туғилган Ҳ.А. маҳаллий фуқаронинг суд томонидан кўриб чиқилган автомашина олти-сотдиси бўйича фирибгарлик юзасидан қўзғатилган жиноят ишини аппеляция тартибида қайта кўриб чиқилишида ёрдам беришни ваъда қилганлиги аниқланди. Ҳ.А. бунинг эвазига 9 миллион сўм ҳамда мазкур жиноят ишини фуқаронинг фойдасига ҳал қилиш эвазига судьяга бериш учун 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилган.

Ўтказилган фаол тадбир давомида Ҳ.А. маҳаллий фуқародан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда, адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.