Фонднинг гранти кимларга насиб этди?

Шу йил бошида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ижросини таминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” номли биринчи танловининг ғолиблари эълон қилинди.

Самарқанд шаҳридаги "Дўстлик уйи"да ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши “имконияти чексиз лойиҳаси учун  - 50 миллион сўм;

вилоят мини футбол “Футзал” ассоциацияси - «Аҳоли ўртасида минифутболни ривожлантириш, ёшлар орасида спортни оммалаштириш учун»;

Оқдарё тумани Примкент маҳалла фуқаролар йиғини - “КЕЛАЖАК КУТУБХОНАСИ” номли электрон кутубхона ва турли адабиётларни жамлаган бадиий кутубхона фаолиятини ташкил этиш учун;

Вилоят" Ногирон аёллар" уюшмаси Самарқанд шаҳар бўлими - “Ёшлар ўртасида маънавий баркамоллик ва китоб ўқиш маданиятини шакллантириш”

Маҳалла хайрия жамоат фонди Жомбой туман бўлими – “Ҳар бир оилани – китобхон оила”га айлантирамиз”;

Ёшлар келажагимиз жамғармаси Самарқанд вилоят филиали - олис маҳаллаларда “Бизнес марафон мотивацион” тренингларини ташкил этиш ва рақобатбардош бўлмаган ишчиларни жамғарма томонидан ишга тушурилган e-kasb.uz онлайн платформаси орқали ўқитишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими - “Кутубхона билан ҳамкорликда аҳоли ва ёшларда маънавий баркамоллик ва китоб ўқиш маданиятини шакллантириш;

Республика "Истиқболи авлод" ижтимоий ахборот марказининг вилоят бўлими - “Одам савдоси жинояти – Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр қимматига қарши жиноятдир”.

Мазкур нодавлат ва жамоат ташкилотлари лойиҳаларининг ҳар бирига 50 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилади.

Шу кунларда  халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан иккинчи грант танлови ҳам эълон қилинди.