Forbes дунёнинг энг қиммат брендларини эълон қилди: ҳайратланарли кўрсаткичлар

Таҳририяти АҚШда жойлашган, асосан, молиявий статистикаларни чоп этиш билан дунёга танилган Forbes нашри дунёнинг энг қиммат брендларини эълон қилди.

Бу сафар рўйхат олинаётган йиллик  фойда кўрсаткичи бўйича тузилди.

Apple корпорацияси рўйхатда ўзининг йиллик 266 млрд долларлик фойдаси билан 1-ўринни олди ва дунёнинг энг қиммат бренди деб топилди.

Кучли учликдан Google (136 млрд доллар соф фойда) ва Microsoft (110 млрд соф фойда) корпорациялари ўрин олишди.

Amazon 4-ўринда, ундан сўнг  Facebook, Coca-Cola, Samsung, Disney, Toyota ва McDonald's брендлари жой олишди.

Умумий 100 та энг қиммат бренднинг йиллик фойдаси 2.33 трлн долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткичдан 8 фоизга кўпроқдир.

Энг тез ривожланаётган брендлар асосан, АТ соҳасидаги брендлар ҳисобланишади.  Жумладан, Amazon компаниясининг охирги бир йиллик фойдаси 37% га ўсиб, 97 млрд долларни ташкил этган.

Шунингдек, Netflix (+34 фоиз), Google (+27 фоиз) и Adobe (+27 фоиз) компанияларида энг яхши ўсиш кўрсаткичлари бўлган.

100 талик рўйхатдан АҚШнинг 56 та бренди жой олди. Ундан сўнг Германия 11, Франция 7 , Япония 6 бренди билан жой олди.