Фотофельетон: Ҳам бекат, ҳам чиқиндихона
Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси шаҳарнинг Даҳбед кўчасидаги автобус бекатида ("Умарбанк" ёнида) "инновацион лойиҳа"га қўл урилган кўринади. Буни суратлар орқали бемалол кўриш мумкин.
Гап шундаки, бекат ичида чиқинди ташлайдиган махсус ўра барпо этилган. Унга ташланган чиқинди қувур орқали чиқиб кетади. Ҳудудда жойлашган аксарият дўкон ва ошхоналар ҳам ювинди ва чиқиндилардан шу тахлит "қутулишмоқда". Бу "инновацион чиқинди ўраси"дан бекатда турган йўловчилар ҳам фойдаланишмоқда.
Айримлар "Бекатда сурилиб, йиқилиб кетяпмиз", "Қувурда сув кўпайса, чиқинди тўпланиб қолади" дейди. Ўрани айланиб ўтинг-да, барака топкур йўловчи. Ахир, "инновацион лойиҳа"ни яратиш осонми?!
Дил Мурод ТЎХТА.