Франциядаги намойишлар фонида Макрон пенсия ислоҳотини амалга оширишдан мамнун эмаслигини айтди
Франция президенти Эммануэль Макрон пенсия ислоҳотидан мамнун эмаслигини ва ҳукумат ислоҳот зарурлигини французларга яхшироқ тушунтира олмаганидан афсусда эканини айтди.
"Бу ислоҳотни амалга ошириш мен учун бахт, деб ўйлайсизми? Мени гилам остидаги чангни супуриб юбориб, олдинги кўпчилик каби ҳеч нима қила олмадим деб ўйлайсизми? Ҳақиқатан ҳам биз ушбу ислоҳот зарурлигини биргаликда англай олмаганимиздан афсусдаман”, деди у бугун куни "France-2" телеканалида.
Ўтган ҳафта Франция Бош вазири Элизабет Борне Франция конституциясининг моддасидан фойдаланиб, мамлакатда пенсия ёшини 62 дан 64 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда овоз беришсиз қабул қилган эди.
Францияда қонун лойиҳасига қарши саккизта умуммиллий намойишлар бўлиб ўтди. Тўққизинчи норозилик акцияси пайшанба куни кутилмоқда.
Шунингдек, 7 мартдан бошлаб мамлакат иқтисодиётининг кўплаб муҳим тармоқлари, жумладан, энергетика соҳасида ҳам муддатсиз иш ташлашлар ўтмоқда.