Фуқаро автомашинасини МИБ ходимлари олиб кетишига ишонмаган эди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор С.И.дан ундирувчи “B.K” МЧЖ фойдасига қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган ҳамда қарздорнинг кўчмас мол-мулки ва автомашинасига тақиқ ўрнатилган ва қидирув эълон қилинган.

Қарздорлик тўлиқ қопланмаганлиги сабабли, қарздор С.И.га нисбатан Қонунинг 82-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Жорий йилнинг 16-декабрь куни қарздор С.И.нинг яшаш манзилига мол-мулкларини кўздан кечирилганда, қидирувда бўлган “Lacetti” русумли автомашинаси борлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қарздорга тўлов қилинмаса аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида огоҳлантириб, транспорт воситасини жарима майдончасига олиб кетиш чоғида МИБ машинани олиб кетишига ишонмаганлигини билдириб 1.609.992 сўм асосий қарздорлик, 80.499 минг ижро йиғими ҳамда 1.500.000 сўм жаримани тўлаб берган.