Фуқарога ногиронлик аравачаси етказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилаётгани инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг амалдаги ифодасидир.
Буни Паст Дарғом туманидаги Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Туман халқ қабулхонаси томонидан маҳаллаларда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳолидан хабар олиш ва уларни қийнаётган муаммоларини ҳал этиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, яқинда халқ қабулхонаси томонидан фуқаролар мурожаатлари юзасидан аҳоли ўртасида ўрганишлар олиб борилганда туманнинг “Сазағон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1988 йилда туғилган Азиз Самиев етти ой аввал инсульт олгани, бунинг оқибатида 1-гуруҳ ногирони бўлиб, ногиронлик аравачасига муҳтож экани маълум бўлди.
Шундан сўнг Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг туман бўлими томонидан ушбу фуқарога ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

С.Чоршанбиев,
Паст Дарғом туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.