Футбол. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезияда ўтадиган турнирда қатнашади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жакарта мезбонлик қиладиган мусобақада U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Индонезия, Мали ва Тожикистон U-17 терма жамоалари ҳам иштирок этади.

2008 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун сентябрь ойида Испанияда йиғин ўтказган ҳолда Англия, Канада ва Марокашга қарши ўйинлар ўтказади. Шу сабабли Индонезиядаги мусобақада 2009 йилда туғилган футболчилардан таркиб топган U-16 термаси иштирок этиши кўзда тутилган.

Қуйида Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг ушбу турнирдаги ўйинлари санаси келтирилган:
12 август
Ўзбекистон U-16 — Мали U-1
15 август
Ўзбекистон U-16 — Индонезия U-17
18 август
Ўзбекистон U-16 — Тожикистон U-17