Футбол: U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон олимпиячилари Саудия Арабистони жамоасига қарши майдонга тушади

Яна саноқли дақиқалардан кейин, аниқроғи, соат 19:00 да Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финали доирасида Саудия Арабистонига ўйинга киришади.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Учрашувни иорданиялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам сифатида Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали ишласа, унга қанотларда Аҳмад Мансур ва Аҳмад Муҳаммад ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да "Khalifa International" стадионида старт олади ва ўйинни "Sport" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.