Гидрометеорология мутахассислари қаерда тайёрланади?
3 ноябрь куни Президентимиз раислигида мамлакатимизда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилганди. Унда гидрометеорология хизматини ривожлантириш, соҳани етук кадрлар ва замонавий технологиялар билан таъминлаш долзарб масалалардан эканлиги билдирилди.
Соҳани ривожлантириш юзасидан 2020 йилгача вилоятдаги метеорологик кузатув станциялари автоматик бошқарув тизимига ўтказилади. Ҳозирда вилоятимизда 6 та метеорологик станция фаолият юритаётган бўлса, 2022 йилгача инсон омилисиз ишлайдиган 4 та янги станция қуриш режалаштирилмоқда.
Самарқанд давлат университетининг география факультети гидрометеорология кафедраси фаолият юритади. Биз соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш учун алоҳида гидрометеорология факультети ташкил этиш ёки қабул квотасини кўпайтиришни таклиф этдик.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ҳудудий гидрометеорология маълумотлар базасини яратиш бўйича таклиф билдирдик.