Гренландияда катта миқдорда муз эриши кузатилди

Шу йилнинг 1 август санасида Гренландияда рекорд даражада муз эриши қайд этилди. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, океанга эриб тушган музнинг ҳажми рекорд даражадаги 12.5 миллиард тоннани ташкил қилган. Бу ҳажмда эриган муз Флорида штатини икки сантиметрли сув билан қоплашга етади. Lenta.ru бу ҳақда Smithsonian нашрига таяниб хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 1950 йилда олимлар муз массаларининг эришини кузатишни бошлаганларидан бери бундай тез муз эришини энди кузатишмоқда. Гренландия муз қобиғининг 60 фоиз юзаси бир миллиметрга эриган.
2012 йилда эриш муз қобиғининг 97 фоизини эгаллаган эди, бироқ бу сафар, Гренландиянинг энг юқори нуқтасида жойлашган Summit Station кузатув станцияси ҳаво хароратининг нафақат энг рекорд даражасини, балки давомийлиги бўйича ҳам энг узоқ сақланиб турган рекорд даражани қайд этди. 2019 йилда ҳозирги кунгача 248 миллиард тонна муз эриган, бу 2012 йил рекордига яқинроқ (250 миллиард тонна).
Европадаги жазирамаларга сабаб бўлган иссиқ ҳаво оқими Гренландия ҳаво ҳароратини ўртачадан 15-30 даража кўтариб юборган. Шу билан бирга, эриган сув муз қобиғини қуёш нурларини қайтариш кучини камайтирмоқда, бу эса ўз навбатида эриш жараёнини кучайтирмоқда. Шу сабабли Арктика глобал исишга энг заиф минтақалардан бири ҳисобланади.