Ҳафта давомида аномал совуқ сақланиб туради
- 04.01.2021 17:00
- 418
- Ўзбекистон
Мамлакатимиз бўйлаб об-ҳаво шароитини маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда.
Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради, деб хабар берди "Ўзгидромет".
Маълум қилинишича, кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади. Ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади.
Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутда Абдусаид Кўчимов кутубхонаси очилди
- Бугун, 16:38
- Самарқанд
Мутолаа: Ойжон янга
- Бугун, 12:10
- Мутолаа