Ҳафта ўртасида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳафта давомида республика ҳудудининг катта қисми Кавказ ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади.

Бугун республика бўйича қуруқ ва очиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 33-35 даражани ташкил этади.

Иш ҳафтасининг қолган кунларида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Ҳарорат фони:

➖эртага кечаси 18-20, кундузи 31-33 даражани ташкил этади;

➖чоршанба куни кечаси 13-18, кундузи 17-22 даражагача пасаяди;

➖пайшанба куни кечаси 10-15, кундузи 20-25 даражагача кўтарилади;

➖жума куни кечаси 12-17, кундузи 25-30 даражагача яна бироз кўтарилади.

15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 17-19 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 17-19 май кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.