Ҳаж сафарига кетган ҳамюртларимиз 14-31 июль кунлари жўнаган йўналишлари бўйича қайтишади

Жорий йил 18-30 июнь кунлари "Самарқанд - Мадина", шунингдек, "Тошкент - Мадина", "Бухоро - Мадина", "Наманган - Мадина", "Қарши - Мадина", "Урганч - Мадина", "Нукус - Мадина" йўналишлари бўйича ҳаж сафарига кузатилмоқда ва улар худди шу йўналишлар бўйича 14-31 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

Ушбу мавсумда 10900 нафар киши ҳаж сафарига юборилмоқда ва улар юртимизга қайтишда Жидда шаҳридан парвоз қиладилар.

«Ҳаж-2022» тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятидан жами 70 га яқин малакали учувчилар ва 260 га яқин борт-кузатувчилар жалб этилади. Ушбу йўналишдаги авиақатновлар "Boeing 767" ҳаво кемаларида амалга оширилади.