“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури учун қандай ҳужжатлар топширилади?
Самарқанд вилоятидаги тижорат банклари масъулларининг сайёр қабуллари ва аҳоли билан учрашувларида энг кўп мурожаатлар «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида мурожаат қилган жисмоний шахслардан таъминот ҳужжатлари (гаров, кафиллик, суғурта кафолати) талаб қилиниши ҳолатлари юзасидан тушмоқда.
Жумладан, 25 март куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ёшлар пресс клуби”да ҳам Халқ банкининг Ургут филиали томонидан шундай талаб қўйилаётганлиги билдирилди.
Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилган «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахсларга микрокредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда, яъни 36 750 000 сўмгача ажратилади.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади. Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
Сизга «Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури доирасида молиялаштирувчи “Агробанк”, Халқ банки, “Микрокредитбанк” филиалларида юқоридаги каби меъёрий ҳужжат талабидан ташқари таъминот ҳужжати тақдим этилиши сўралган ҳолат бўйича Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасининг 66 233-60-72, 66 231-08-69 телефон рақамларига ёки 97 919-37-02 телеграм рақамларига мурожаат этишингизни сўраймиз.
Марказий банк вилоят бош бошқармаси ахборот хизмати.