Ҳарбий таълим муассасаларига “киритиб қўядиган” фирибгар қўлга олинди

2021 йил 14 январь куни Самарқанд вилояти ИИБга, Паст Дарғом туманида яшовчи Т.М. ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи Я.З. исмли аёл уни танишлари орқали Ички ишлар вазирлиги академиясига ва укаси 2004 йилда туғилган Т.О. ни Тошкент шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”га ўқишга киритиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уларни ўқишга киргизмасдан, яна 400 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб килаётганлиги билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан 2021 йил 14 январь куни вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Я.З. аризачи Т.М. дан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Олиб борилган тезкор ишлар давомида Я.З. бир неча фуқаролардан, жумладан, Б.Ф. дан Миллий гвардия ҳарбий-техник институтига киритиб қўйиш эвазига 2500 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 400 АҚШ доллари олганлиги, фуқаро Т.Д. дан ўғлини “Темурбеклар мактаби”га ўқишга киритиш эвазига 2000 АҚШ доллари олганлиги, фуқаро Н.Р. дан икки нафар фарзандини “Темурбеклар мактаби”га ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.