Ҳашарда 1000 дан ортиқ уй таъмирланади
- 26.01.2019 11:34
- 56
- Жамият
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маълумотларига кўра, бугун эрта тонгдан вилоят бўйича 600 мингдан ортиқ аҳоли ҳашарга чиққан. Ҳудудларни ободонлаштириш, ариқ-зовурларни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш учун 700 дан ортиқ техника жалб этилган.
Вилоятдаги боғ ва хиёбонлар билан бирга маҳаллалар аҳли томонидан муқаддас қадамжо ва қабристонлар ободонлаштирилиб, тозаланмоқда.
Ҳашар давомида туман ва шаҳарларда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, 1000 дан ортиқ уй-жойларни таъмирлаш кўзда тутилган.
Теглар:
ҳашар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа