Ҳайдовчи ароқ ичиб рулга ўтиргани учун 18 ойга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

2018 йилнинг 6 ноябрь куни Пахтачи туман Урганжи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр судда А.Очиловнинг бу хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилди. Йўл ҳаракати қоидаси бузилганлиги ҳақидаги баённома, мастлик ҳолатини аниқлаш тўғрисидаги 1-сонли тиббий гувоҳлик баёни ўз тасдиғини топди.
Ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида 1 йилу 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
У.ҲАБИБОВ,
Пахтачи туман маъмурий судининг раиси.