Ҳаёни унутганларни танийсизми? ИИВ видеода акс этган аёлларни қидирмоқда

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бир аёл бошқа бир аёлни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни сочидан тортиб юзларига қўли билан ураётгани тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда.

ИИВнинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар ички ишлар органлари навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан хеч ким мурожаат қилмаган.

Айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида ИИВ фуқаролардан видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлишса, телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки телефон орқали 71 231 34 28 рақамига хабар қолдиришларини сўрайди.

Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланган.