Ҳаёт учун хавфли бўлган касблар ҳақида биласизми?

Дунёда турли хил касблар мавжуд бўлса-да, уларнинг аксарияти ҳаёт учун хавф туғдирмайди. Бироқ шундай соҳалар борки, улар инсон ҳаёти учун хавф туғдиради.

Қуйида эътиборингизга мутахассислар томонидан энг хавфли, деб топилган касбларни тақдим этамиз.

Ўрмон (дарахт) кесувчилар

Ҳақли равишда энг хавфли касблар рўйхатининг юқори ўринини эгалллаган мазкур касб вакилларини турли номлар билан аташади. Яъни, ўрмон маҳсулотлари тайёрловчилар, ўтинчилар, ўрмончилар, дарахт кесувчилар ва ҳоказо. Уларни қандай аташларидан қатъи назар ҳақиқат ўзгармайди - иш вақтида ўлимга олиб келадиган даражада жароҳатланиш хавфи жуда юқори.

Лесорубы

Ўрмончиларнинг устига бир неча тонналик дарахтларнинг қулаб тушиши, ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган ускуналардан олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлиш эҳтимоли бор. Улар меҳнат шароити шинамликдан йироқ – тўқайзор, ёввойи ва йиртқич ҳайвонлар, баъзида ухлаш шароитининг йўқлиги ва бошқа омиллар. Кўп соатлик оғир жисмоний меҳнат ҳолдан тойдиради ва жиддий хасталикларга сабабчи бўлиши, ногиронликка олиб келиши мумкин.

Балиқчилар

Бугун денгизчилик касби XIX асрга қараганда минг маротаба хавфсиз ҳисобланади. Аммо фуқаролик флоти ходимлари кучли хавф хатарга дуч келишмаса-да, балиқчиларнинг фаолияти у қадар хавфсиз эмас. Уларнинг кўпчилиги кичик ва тўлқинларга бардош бера олмайдиган кемаларда очиқ денгизга чиқишади.

Арзимаган тўлқин оқибатида кема ағдарилиб кетиши ёки бирон эҳтиёт қисмнинг ишдан чиқиши ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, бундай ҳолат узоқ очиқ денгизда юз берса, ичимлик суви захираси кам бўлса борми? Балиқчиликнинг энг хавфли касблардан бири эканлигини ҳис этасиз.

Чиқинди тозаловчилар

АҚШ меҳнат статистикаси қўмитаси рўйхатида мазкур касб энг хавфли касблар ичида бешинчи ўринни эгаллайди. Бу ҳолат фақат Америкада деб ўйлашингиз мумкин. Аммо Россиянинг хавфли касблар рўйхатида тўққизинчи ўринда. Агар чиқинди тозалагичлар қандай шароитлар - турли қўланса ҳидлар, зарарли моддалар ва инфекциялар исканжасида ишлашини ҳисобга оладиган бўлсак, бунга ҳар биримиз амин бўламиз.

Чилангарлар ва электр пайвандловчилар

Электрики и элекромонтажники

Доимий равишда токдан ажал зарбасини қабул қилиб меҳнат қилиш – бу мазкур касб эгаларининг қисмати. Жаҳон статистикаси маълумотига кўра, 100 минг мазкур касб эгаларининг 33 таси ўлим билан боғлиқ бахтсиз ҳодисага учрайди. Юқори вольтли электр симлари билан “муносабат” ўрнатадиган ушбу соҳа вакиллари ҳам оғир шароитларда ишлайди, хавф-хатарга тўла устунларда, оғир об-ҳаво - ёзнинг жазирамаси, кўз ёмғири, баҳор чақмоғи ва қишнинг изғирин шароитларида меҳнат қилади.

Ўт ўчирувчилар

Пожарные

Бу касбда ёниб кетиш ёки ўз хизмат вазифасини адо этаётганда зарарли газлардан заҳарланиш хавфи юқори. Мазкур касб эгалари қаттиқ жисмоний ва руҳий зўриқиш шароитида меҳнат қилади. Чунки ўзгаларнинг ҳаёти уларга боғлиқ. Ўт ўчирувчиларнинг кўпчилиги ушбу хавфли ва шарафли касбидан нотўғри хатти-ҳаракати туфайли нафас олиш йўллари хасталигини орттириб олишади.

Юк автомобили ҳайдовчилари

Бундай ҳайдовчилар фаолияти давомида кўплаб кўнгилсизликларга дуч келади. Улар ҳар қандай шароитда, соатлаб, кечаси ва кундузи, ҳар қандай об-ҳаво шароитида кўплаб километр масофани босиб ўтади. Шу билан бирга, олиб кетаётган юклари учун ҳам жавобгар. Баъзида бу юклар жуда хавфли кимёвий моддалар, газ ёқилғиси ёки қимматбаҳо маҳсулот бўлиши мумкин. Кучли чарчоқ, йўлнинг талабга жавоб бермаслиги, кўплаб мамлакатлардаги жиноятчиликнинг юқори кўрсаткичлари – буларнинг барчаси ушбу касб эгаларининг ҳаётига хавф солиши мумкин.

Бурғуловчилар

Бурильщики

Нефть ва газ қазиб олиш жиддий, машаққатли иш. Мазкур касб вакиллари тез аланга оладиган моддалар билан ишлайди ва улар ёнганда инсоннинг омон қолиш имконияти деярли қолмайди. Шу сабабли бурғуловчи касби дунёнинг энг хавфли касблари ўнталигидан ўрин эгаллаган. Ушбу соҳа меҳнати цивилизациядан узоқдаги ҳудудларда, жиддий жароҳат етказиши мумкин бўлган йирик ускуналар билан ишлашни талаб этади. Дунёдаги кўплаб бурғулаш масканлари очиқ океанда жойлашган. Жароҳат олинганда касалхонага етиб бориш, зарур тиббий ёрдам олиш ҳам кўп ҳолларда мушкул.

Учувчилар

Пилоты самолетов

Ҳаво кемаси учувчиси бўлиш ҳам машаққат талаб этади. Авиапарвозлар энг хавфсиз транспорт тури бўлишига қарамасдан, мазкур касб учувчиларига осон эмас. Улар ҳар куни юзлаб йўловчиларнинг ҳаёти учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Шу билан бирга улар ўз ҳаёти ва соғлигини хавф остига қўйишади. Учувчилик – ҳалокат вақтида омон қолиш имконияти паст бўлгани учун ҳам хавфли касблардан бири саналади.

Ички ишлар идоралари ходимлари ва ҳарбийлар

Сапер

Юрт тинчлигини асраш, ўзгалар ҳаётини қутқариш учун ички ишлар идоралари ходимлари ходимлари ва ҳарбийлар кўп ҳолларда ўзларини қурбон қилишади. Отишма ва жиноятчи ортидан таъқиблар, зиддиятли ҳолатлар оқибатида юзага келадиган стресслар, отишмалар – буларнинг барчаси уларнинг ҳаётига таҳдид солади. Бу воқеалар фильмларда кўрсатилгани каби кўринишга эга эмас, албатта.

Шахтёрлар

Кўп мутахассислар айнан шахтёрлик касбини дунёдаги энг хавфли касб деб ҳисоблашади. ОАВ хабарларида шахталарнинг қулаб тушиши, метан газининг портлагани ва бу ҳодисалар минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида кўплаб маълумотлар тарқалади. Ер остида болға билан ишлаш, тор йўлакчаларда ва ҳаво танқислиги шароитида минерал тошларни майдалаш - бу ҳар ким ҳам уддалай оладиган машғулот эмас. Устингизда миллионлаб тонна тошлар борлигини ва ҳар бир сония ҳаётингизга нуқта қўйиши мумкинлигини англаш уларга яхши кайфият ҳадя этмайди.

Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.