Ҳаётни суратларга муҳрлаган мухбир

Сарлавҳани бежиз бундай қўймадик. Истеъдодли фотожурналист Ғулом Алиев бир умр вилоят «Ленин йўли» – «Зарафшон» газетаси таҳририятида фаолият кўрсатиш билан бирга бадиий ижод билан шуғулланди, бир неча китоблар чоп эттирди.
Унинг тарихий воқеалар, замондошларимизнинг фидокорона меҳнати, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларга оид жўшқин жараёнлар акс эттирилган сурат-лавҳалари газета саҳифаларида абадий муҳрланиб қолди.
1970 йиллар бошида олинган ушбу суратда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ғулом Алиев (ўнгда) ҳамда фахрий журналистлар - Нормурод Зайниев ва Оқилжон Ҳусановнинг ижодий суҳбатлашаётган пайти акс эттирилган.