Ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилмайди
- 19.05.2024 12:13
- 171
- Долзарб
Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Уй-жой кодексига, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ҳамда Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Қонунда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилган.
Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланмоқда.
Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштиришни тақиқланиши белгиланган янги норма киритилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 46 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа