Ҳиқичоқ билан 9 ой курашган Жаир Болсанару, 68 йил ҳиқиллаган Чарльз Осбори

Ёхуд ҳиқичоқ сабаби ва ундан қандай қутeлиш мумкин?

Баъзан ҳиқичоқ бир неча дақиқада ўтиб кетади. Аммо айрим ҳолатларда у жиддий муаммога айланиши мумкин.

2025 йил декабрида Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару касалхонада ётганида шифокорлар унга уч марта диафрагма нерви блокадаси қилишга мажбур бўлишган. Сабаб — ҳиқичоқ. Оддий эмас, тўққиз ой давом этган ҳиқичоқ. У сиёсатчини қаттиқ ҳолдан тойдирди.

Хўш, ҳиқичоқ қандай қилиб бунча узоқ давом этиши мумкин? Ҳиқичоқ пайтида организда нима содир бўлади?

Ҳиқичоқ — диафрагма ва қовурғалар орасидаги мушакларнинг тўсатдан қисқариши. Улар нафас олишга ёрдам беради, аммо асаблар қўзғалганда бу жараён назоратдан чиқади ва “ҳиқ-ҳиқ” такрорланаверади.

Кўпинча бу ҳолат сабабсиз бир неча дақиқада ўтиб кетади. Аммо камдан-кам ҳолларда ҳиқичоқ ойлаб, ҳатто йиллаб тўхтамаслиги мумкин. Масалан, америкалик Чарльз Осборн 68 йил ҳиқичоқ тутган — бу дунё рекорди.

Узоқ давом этадиган ҳиқичоқ айниқса оғир: у на кечаси, на овқат пайтида тўхтайди. Одам ухлолмайди, вазн йўқотади, чарчайди.

Нега ҳиқичоқ пайдо бўлади?

Қисқа муддатли ҳиқичоқнинг энг оддий сабаблари:

-  кўп овқат ейиш

-  тез овқатланиш

-  ҳаво ютиш

-  газли ичимликлар.

Қандай қутулиш мумкин?

Илмий тадқиқотлар кўп эмас, лекин айрим усуллар ёрдам бериши мумкин:

-  қийин тортиладиган сомонча орқали сув ичиш

-  жуда чуқур нафас олиб, камида 30 сония ушлаб туриш

Кўпчиликка эса оддий сув ичиш, нафасни тўхтатиш ёки тинчланиш ҳам ёрдам беради.

Аммо у узоқ вақт давом этса ёки тез-тез содир бўлса, сабаби жиддийроқ бўлиши мумкин:

-  дориларнинг ножўя таъсири

- алкоголь

- асаб ёки мия билан боғлиқ муаммолар

-  турли касалликлар, яллиғланиш ёки ўсмалар.

Қачон шифокорга бориш керак?

Агар ҳиқичоқ бир неча кун ўтмаса, ухлаш ёки овқатланишга халал берса — албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, дейди мутахассислар. Сабаби аниқланади, дорилар ёки махсус муолажалар қўлланади. Чунки баъзан оддий кўринган ҳиқичоқ организм бераётган жиддий сигнал бўлиши мумкин.

Гулнора Холдорова тайёрлади.