Ҳовли-жой қуриш учун ер икки тартиб асосида ажратилади

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш “E-IJRO AUKSION” орқали амалга оширилади. Фуқаролар аукционда электрон буюртманомалар бериш орқали қатнашишлари мумкин. Фуқаролиги бўлмаган шахслар аукционда қатнашмайди.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига ҳамда ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга 0,04 гектар ер майдони аукционсиз берилади.

Мазкур тоифа ер майдони ажратиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилиши зарур. Аризага доимий яшаш жойи бўйича тураржойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ҳамда юқоридаги имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Ер ажратиш учун барча асослар мавжуд бўлганда, туман (шаҳар) ҳокими томонидан 10 кун ичида тегишли қарор қабул қилинади.

Азамат Нишонов,

Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.