Ҳозир: Самарқандда Шаҳарсозлик кенгаши қурувчиларнинг лойиҳаларини муҳокама қилди

Самарқанд вилоят қурилиш бошқармасида Самарқанд шаҳрида қурилган ва қурилаётган бинолар лойиҳаларини ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон меросига киритилган шаҳарлар ҳамда «Шаҳарсозлик кодекси» талабларига жавоб берадиган тарзда амалга оширилишини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Шаҳарсозлик кенгаши аъзолари - Самарқанд вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг қурилиш, архитектура ишлари бўйича раҳбар ва мутахассислари, Тошкент ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари профессор-ўқитувчилари, Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси мутахассислари шаҳар ҳудудида тадбиркор қурувчилар томонидан қурилаётган 141 та бино, кўп қаватли иншоотлар, тураржой ва нотураржой бинолари ва бошқа хусусий мулк объектларини шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мос, ташқи кўриниш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилган ҳолда бунёд этишлари бўйича маслаҳат берди. Айрим лойиҳалар кенгаш аъзолари томонидан кенг муҳокама қилинди.

 

Сайтимизни кузатиб боринг. Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.