Ибратли воқеа: Ваъдага вафо ёдгорлиги

Суратда кўриб турганингиз, бу сурат Эроннинг Занжон шаҳрида дўкондор Ҳожи Ҳасан шарафига ўрнатилган ёдгорлик.

Бир куни унинг дўконига кимдир киради ва велосипедини Ҳожи Ҳасанга омонат сифатида қолдириб кетади. Аммо негадир қайтиб келмайди.

Ҳожи Ҳасан велосипедни ҳар куни эрталаб дўкон ташқарисига олиб чиқар, эгаси келмагач кечки пайт ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бу ҳолат 45 йил давом этади, Ҳожи Ҳасан шунча пайт омонатнинг эгасини кутади.

Ҳожи Ҳасан оламдан ўтди, лекин велосипед эгаси топилмади. Унинг вафотидан кейин ҳукумат шаҳар марказида дўкондор ва велосипедга монумент ўрнатди. Одамлар уни "Ваъдага вафо ёдгорлиги" дейишади.