Ички ишлар органи ходимлари қай ҳолатларда автомобилингиздан мажбурий фойдаланиши мумкин?

• шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;

• жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;

• ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали  хабар бермоқда.