ИИВ ходимларидан жабр кўрганлар учун ишонч рақами ишга туширилди

Агарда сиз ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ёки жабр кўрган бўлсангиз, зудлик билан 1102 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов хабар берди.

Мурожаат қилган фуқаронинг шахси сир сақланиши маълум қилинган.