Ижодкорнинг дунёси

Каттақўрғон шаҳрида журналист ва ижодкор Жамшид Носировнинг “Дунём менинг” номли илк китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Дастлаб ижодкор китобининг номланиши, унинг дунёси, ички кечинмалари талқин қилинди.  Сўнгра муаллиф ижоди намуналари асосида қўшиқ ва шеърлар ижро этилди.

- Китоб тақдимоти билан боғлиқ маънавий тадбир бизда катта таассурот қолдирди, - дейди шаҳардаги 2-умумий ўрта таълим мактаби директори Замира Исанова. - Собиқ ўқувчимиз Жамшид Носировнинг ижоди, қолаверса, шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлигидаги ютуқлари бизни ҳам хурсанд қилади. Тақдимотда иштирок этган мактабимиз ўқувчиларига бу тадбир, муаллифнинг ҳаёт ва ижод йўли, эришган муваффақиятлари ўзгача руҳ берди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди ва Ж.Носировни илк китоби, шунингдек, Президентимиз фармони билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган актриса Дилором Эгамовани ушбу мукофот билан самимий қутлади.

Ҳилола Эргашева.