Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасига раҳбар тайинланди

Аввал ушбу лавозимда ишлаган Хуршид Назаров 2025 йил февраль ойида Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланган эди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбари буйруғи билан Йўлдошев Шерали Мамараимович агентликнинг Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Ш.Йўлдошев тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ундан аввал Нуробод тумани ҳокими бўлиб ишлаган. Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи бўлган.