Ижтимоий тармоқларда карантин вақтида ўтказилган тўй кенг муҳокамага сабаб бўлди. ИИББ ҳолатни изоҳлаб берди
Интернет тармоғида Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги хусусий уйларнинг бирида тўй ўтказилгани акс этган видео тарқалди.
Маросимда ўзбек эстрадасининг таниқли хонандаси иштирок этгани видеороликни томоша қилганларнинг эътиборини тортди.
Фойдаланувчилар видео остида қолдирилаётган шарҳларда тадбир иштирокчиларини карантин даврида тартибни бузганликда айбламоқдалар.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан видеода акс этган ҳолат ўрганилди.
Маълум қилинишича, тадбир 22 март куни – Республика махсус комиссиясининг мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилиниши ҳақидаги қарори кучга киришидан бир кун олдин бўлиб ўтган.
Шунингдек, тўй куёв - 28 ёшли Ш.С.нинг уйида ўтказилган бўлиб, тадбирда 3 нафар эркак, келин ва 6 та аёл ҳамда хонанда М.А. иштирок этган.
Хонанда учта қўшиқ куйлагач, тадбирни тарк этган. Ш.С. тўй ўтказиши ҳақида олдиндан маҳалла раисини ва профилактика инспекторини огоҳлантирган.
Пойтахт ИИББ фуқаролардан бирор маълумотни интернетга муҳокама қилиш учун чиқаришдан олдин унинг тафсилотларини ўрганиб чиқишни сўраган.
Шунингдек, хонанда Мавлуда Асалхўжаева ҳам тўйда қатнашиб, қўшиқ айтганини тушунтириб берди: