Икки киши махсус арқонда қайнаб ётган вулқон устидан ўтиб, Рекордлар китобига кирди

Икки ёш фаол вулқон устидан арқонда энг узун юриш қилгани акс этган видеони Гиннеснинг рекордлар китоби эълон қилди.

Бразилиялик Рафаэль Бриди ва германиялик Александр Шульц Вануатудаги Танна ороли, Ясур тоғи кратеридан 42 метр баландликда кўпириб ётган стратовулқон устидан 261 метрли энг узун саёҳатни амалга ошириб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Слэклайнинг - бу анъанавий канат ўрнига полиэстр ёки тросдан бўлган арқонли юриш майдони. Бунда тросс, классик арқондан фарқли ўлароқ, таранг тортилмайди, шунингдек, слэклайнерлар баланслаштиргичлардан фойдаланмай, танаси ёрдамида мувозанатга эришади.