Ўзбекистонлик блогер “Гиннеснинг рекордлар китоби”га кирди
Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритувчи блог бошловчиси бир вақтнинг ўзида 75 миллат вакилларини бир саҳнада бирлаштира олгани учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.
“Дунё” нашри берган маълумотларга кўра, рекорд январь ойининг ўрталарида Дубайда ўтказилган тадбирда расмий тасдиқланган. Гиннес китоби вакиллари Фотима Ҳасанова томонидан ўрнатилган “Кўп миллат вакилларининг бир саҳнада йиғилиши ва хореографик рақс ижроси” номинациясида янги рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.
Ф.Ҳасанова ушбу тадбирда миллий ўзбек либосида чиқиб, дунёни тинчликка даъват этиб, “Дунё тинчлиги учун” шиори остида қатнашди. Фотима ўз ташаббуси орқали ўзбек халқи маданияти ва анъаналарини кенг оммага тақдим эта олди.