Инфографика: Чат-ботлар маълумотларни қаердан олади?
Одамлар мулоқот, маслаҳат ёки маълумот олиш учун тобора чат-ботларга кўп мурожаат қилмоқда. Қидирув механизмлари эса бу сўровларга тайёр жавобларни яратиш учун кўпроқ нейрон тармоқлардан фойдаланади.
Шу ерда мантиқий савол туғилади: "Чат-ботларнинг ўзи фойдаланувчига тақдим этаётган маълумотларни қаердан олиб беряпти?".
Американинг «Semrush» жамоат компанияси томонидан ўтказилган таҳлилга кўра, ChatGPT тилнинг нозик томонларини тушуна билиш ва ўрганиш бўйича фактларни қидиришда кўпинча «Reddit» ва «Wikipedia»га мурожаат қилади. Географик маълумотларни тасдиқлайдиган моделлар эса одатда “Mapbox” ва “OpenStreetMap”дан фойдаланади.
Semrush мутахассисларининг сўзларига кўра, чат-бот берган маълумотларнинг 40 фоизидан ортиғи «Reddit» ижтимоий тармоғидаги иқтибослар бўлиб чиқди, 26 фоиздан ортиғи эса дунёдаги энг машҳур онлайн-энциклопедия Wikipediaдан олинади.