Инжиниринг компанияси “Қурувчилар учун бизнесга айланган лойиҳа”га муносабат билдирди

“Зарафшон” газетасининг 2019 йил 7 сентябрь, 113-сонида (сайтимизда 6 сентябрда эълон қилинган) “Қурувчилар учун бизнесга айланган лойиҳа” сарлавҳали мақола чоп этилиб, унда Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва улар атрофини ободонлаштириш борасида белгиланган ишлар сифатсиз ва чала бажарилгани баён этилганди.

Мазкур мақола юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси (директор С.Арзиқулов) муносабат билдирди.

Унда қайд этилишича, мақола компания ходимлари ва соҳалар бўйича масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Кўрсатиб ўтилган ҳолатларни ўрганиш юзасидан компания раҳбарияти буйруғи асосида ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ кўп қаватли уй-жойлар таъмирланишидаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, натижалар бўйича якуний хулоса тақдим этади.