“Инсон” ижтимоий хизмат марказлари 2025 йилни қандай якунлади? 2026 йилда марказларни қандай вазифалар кутиб турибди?

Вилоятимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва келгуси устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан 2025 йил якуни ва 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган тақдимотлар ташкил этиляпти.

Мазкур тадбирлар давомида 2026 йилдан бошлаб ижтимоий ҳимоя тизимида жорий этилиши режалаштирилаётган янгиликлар, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати ва манзиллилигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг йил давомида амалга оширган ишлари таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар юзасидан тегишли хулосалар чиқарилмоқда.

Тақдимотларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Юлдашев, шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимлари иштирок этиб, аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнига замонавий инновацион технологияларни кенг жорий этиш, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шу билан бирга фуқароларнинг ижтимоий хизматлар тўғрисидаги хабардорлик даражасини ошириш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.
Тадбирлар якунида ижтимоий ҳимоя тизимида самарали меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар раҳбарлар томонидан муносиб тақдирланиб, уларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди. Бу эса ходимларнинг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини янада оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.