Инсоният тарихидаги “буюк” жиноятчилар

Жиноятлар ва зўравонликлар инсоният тарихида қора доғ бўлиб қолади, афсуски, бироқ ўша доғлар келажакнинг ҳам бир қисмидир. Жиноятчиларни жиноий амаллари баъзида инсонларни ҳайратга ёки ваҳимага солади. Жиноятлар ҳақида китоблар ёзилади ва фильмлар суратга олинади, ток-шоулар ўтказилади. Мазкур рўйхатга уларнинг бешта энг машҳурлари киритилди. Улар вафотларидан кейин ҳам инсонларни ваҳимага соладиган, шафқатсиз ёвузлар ва наркобаронлардир.

Пабло Эскобар

Биринчи бўлиб айтадиганимиз, Пабло Эскобар бўлади. Ҳали ёш болалигидан, у жиноий фаолиятга жалб қилинган, улғайгач эса Колумбия наркобаронига айланди. Кўплаб наркотик савдоси тармоқлари унинг қўл остида эди. Наркотик моддалари дунё бўйлаб минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Эскобар замонавий тарихда, жиноят оламининг энг қўрқинчли ва нуфузли раҳбари эди. Наркотик тарқатиш бўйича бутун бошли авиаҳавойўллари унинг ҳукми остида эди. Унинг ифлос пуллари миллиардлаб долларларни ташкил қиларди.

Босқинчилик билан шуғулланадиган жангчи ва ёлланма қотиллар унинг уй-жойини қуриқлашарди ва ҳар қандай ҳизматга шай туришарди. Пабло Эскобар қўл остидаги ёлланма қотиллар унинг буйруғига биноан бизнесини йўқ қилмоқчи бўлган бир неча полиция ходимларини ўлдиришган. Унинг жиноий фаолияти бутун Жанубий Американи қуршаб олган. Пабло Эскобар 1993 йил 2 декабрда полициячилар билан отишма чоғида ўлдирилди. У 45 ёшда эди.

Грисельда Бланко

Грисельда Бланко ҳам наркотик савдоси устаси эди, уни кокаиннинг бувиси деб аташарди. У Майамида биринчи бўлиб кокаинни йирик сотувчисига айланди. Ёшлигида бу хоним чўнтак ўғриси ва болалар ўғриси бўлган. Бироз улғайгандан сўнг фоҳишалик фаолияти билан шуғулланди. Турмушга чиққач, турмуш ўртоғи билан биргаликда наркотик савдоси билан шуғулланди. Кўп ўтмай Грисельдани ҳибсга олишди ва наркотик савдоси учун 10 йил қамоқ жазоси тайинлашди.

Аммо устаси фаранг кокаин бувиси, панжара ортида ҳам ўзининг жиноий фаолиятини давом эттирди. Махфий тармоқ ёрдамида Грисельда кокаин савдосини давом эттирган. У жиноий бизнесини ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурган. Грисельда “Кокаин ковбойлари жанги” иштирокчиси бўлган. Унинг бўйнида 200 дан ортиқ қотиллик жавобгарлиги мавжуд. Унинг жиноий тармоғи Колумбиядан Майами, Жанубий Каролина ва Нью-Йоркка кокаин ташиш билан шуғулланган. Грисельда Бланкони 2012 йил 3 сентябрьда 69 ёшида ёлланма қотиллар отиб ўлдиришди.

Жесси Жеймс

Жесси Жеймс машҳур босқинчи бўлган. У поездлар ва банкларни ўмариш билан шуғулланадиган жиноий гуруҳ тузган. Ушбу жиноий гуруҳнинг ҳисобида бир қанча қотиллик мавжуд. Жесси Жеймсни яна Америка Робин Гуди деб аташган. Лекин у ушбу олийжаноб қаҳрамонга умуман ўхшамайди, чунки у талон-тарож қилиб топилган ўлжасини ҳеч қачон, ҳеч ким билан бўлишмаган. Жесси Жеймс АҚШдаги фуқаролик уруши вақтида партизанлар ҳаракатида иштирок этган.

Бироқ, у аъзо бўлган гуруҳ фаолиятига кўра жиноий гуруҳ эди. Ушбу жиноятчилар поездларни тунашарди. Ёш йигитча АҚШнинг энг машҳур жиноятчиларидан бирига айланди. Жесси Жеймс ўзининг акаси Френк билан биргаликда Канзас ва Миссуридаги жиноятчилар билан ҳамкорлик олиб боришарди. Гуруҳ бошлиғининг вафотидан сўнг ака-укалар гуруҳга бошчилик қилишди. Жеймс 34 ёшида вафот этди. Уни ўз гуруҳининг аъзоси, губернатор томонидан ваъда қилинга мукофот пули туфайли отиб ўлдирди. Мазкур сенсацияли хабар бутун АҚШ матбуотида кенг ёритилди.

Габриэль Капоне (Аль Капоне)

Альфонс Габриэль Капоне Америкада жиноий ҳокимиятнинг бошлиғи бўлган. У криминал бизнес билан шуғулланган зўравон (гангсер) эди. Унинг фаолияти етти йил давом этди. Унинг бизнеси фоҳишабозлик ва АҚШда “қуруқ қонун” даврида спиртли ичимлик сотишга асосланган эди. Аль Капоне қимор бизнеси билан ҳам шуғулланган. “Рэкет” тушунчаси ҳам ушбу мафиячига тегишли. У жиноий гуруҳ аъзосига айланганда, жуда ёш эди.  “Қуруқ қонун” даврида катта махфий ташкилот унга тегишли эди. Гуруҳ аъзолари бошқа гуруҳлар билан жиноий намойишларда иштирок этишарди.  

Бу таъсир доирасини кенгайтириш, ҳудуд талашишдаги, ҳақиқий жанг эди. Уни ушбу жиноятлари учун суд қилишолмади, чунки ҳеч қанақа исбот далил йўқ эди. Аль Капонени солиқ тўлашдан қочгани учун ҳибсга олишди ва Алькатрас оролидаги қамоққа жўнатишди. Унинг машҳур зирхланган “кадиллак” автомобили мусодара қилинди ва давлат хизматига ўтказилди. Машҳур  мафиячи қамоқдан чиққанидан сўнг инсульт оқибатида шол бўлиб қолди. Капоне 1947 йил 25 январда инфаркдан вафот этди. Машҳур мафиячининг ҳаёти ҳақида Голливудда фильм суратга олинган.    

Кичкинтой Билли

Кичкинтой Билли Америкада қотил сифатида танилган. Бу ўқчини Ғарбда яхши эслашади. У ўттиздан ортиқ инсонларнинг ўлимида айбдор бўлган. Унга туғилганида берилган ҳақиқий исми Уильям Генри Маккарти. Лекин у ҳаммага Билли Кид бўлиб танилган. Биринчи марта уни 1875 йилда озиқ-овқат ўғирлагани учун ҳибсга олишган. Кейинги ҳибс ўқ отар қурол ва ювиш хонасидан кийим ўғирлагани учун бўлган. Ушбу жиноят озодликка чиққанидан беш ой ўтиб содир қилинган. Ҳибсга олинганидан икки кун ўтиб у қочиб кетади. Кейин у ўгай отасини тунайди, у ердан Билли Кид кийим ва тўппонча ўғирлайди. Полиция уни қидирувга беради.

У зўравонга (гангстер) айланади. Биринчи қотилликни Кичкинтой Билли ўн саккиз ёшида содир этади. Бу қотиллик тасодифий эди. Билли ва унинг дўстлари фермерларнинг отларини ўғирлашардилар. Айтишларича, у кимни жиноятчи деб ҳисобласа, фақат ўшаларни ўлдирган. Линкольн туманида жиноий гуруҳлар ўртасида жанг бўлган. Жиноий гуруҳларнинг бирига Кичкинтой Билли бошчилик қилган. У жуда қобилиятли: ақлли эди. Бироқ сўнгги ҳибсдан кейин уни осишга ҳукм қилишди. Кичкинтой Билли соқчини алдаб  қочишга муваффақ бўлган. 1881 йилда яна ҳибсга олинаётган вақтида ёш жиноятчи шахсан таниш бўлган ва қачонлардир дўстона муносабатда бўлган шериф Пэт Гаррет томонидан отиб ўлдирилган.  Кичкинтой Билли бор йўғи 21 ёшда эди.

Сиз ушбу мақолада машҳур жиноятчиларнинг камчилиги билан танишдингиз. Уларнинг жиноятлари ўзгача ваҳшийлик ва очкўзлик билан ажралиб туради. Уларнинг айримлари қонун олдида жавоб беришган, айримлари эса худонинг қаҳрига дучор бўлишган.

Бекзод Мусурмонов

интернет материаллари асосида тайёрлади.