Инсоният тарихининг буюк саркардалари
Уруш ва тинчлик – “ҳаёт” деб номланувчи танганинг ўзаро алмашиб турадиган икки томонидир. Агар тинчлик вақтида доно ва адолатли ҳукмрон зарур бўлса, уруш вақтида эса – жангларни бой бермайдиган шафқатсиз саркарда керак бўлади. Тарих кўплаб буюк саркардаларни билади, бироқ уларни ҳаммасини таъкидлаш мушкул. Биз сизнинг эътиборингизга дунё миқёсида ҳақиқатдан ҳам буюкларини ҳавола этамиз:
Искандар Зулқайнар (Александр Македонский)
Искандар болалигидан дунёни эгаллашни орзу қиларди, у алпқомат бўлмасада, бироқ жангларда ўзи иштирок этишни маъқул кўрарди. Саркардалик хусусиятига эга бўлгани учун, у ўз даврининг энг буюк саркардаси даражасига етди. Искандар Зулқайнар армиясининг ғалабалари, қадимги Юнонистон жанг санъатини энг юқори нуқтаси эди. Искандар Зулқайнар армияси сон жиҳатдан устун эмасди, бироқ деярли барча тўқнашувларда ғолиб бўлишга муваффақ бўлган. Искандарнинг улкан империяси Юнонистондан Ҳиндистонгача бўлган ҳудудни эгаллаган. У ўз аскарларига ишонарди, улар ҳам ўз навбатида унга панд беришмасди ва унинг ортидан эргашарди.
Чингизхон (Темучин)
1206 йилда, Онон дарёси қирғоғида кўчманчи қабилалар сардорлари, қудратли жангчига буюк хон мақомини беришди. Ва уни Чингизхон (чўнг – катта, гиз – денгиз сўзини иккинчи қисми) дея аташди. Шаманлар Чингизхонга дунёга ҳукмронлик қилишини башорат этишди ва у панд бермади. Буюк император даражасига етиб, буюк империялардан бирига асос солди. У Хитойни, Ўрта Осиёни, Кавказни ва Шарқий Европани, Боғдодни, Хоразмшохлар давлатини ва Рус князликларини босиб олди.
Амир Темур (Соҳибқирон)
Буюк аждодимиз Амир Темур ҳақида ортиқча таърифни ҳожати бўлмаса керак. Шундай бўлсада айрим маълумотларни келтириб ўтамиз. Амир Темур Ўрта, Жанубий ва Ғарбий Осиё, шунингдек, Кавказ, Поволожья, Рус ва Европа тарихида муҳим ўрин тутган Ўрта Осиёлик туркий ҳукмдор ва саркарда. Пойтахти Самарқанд бўлган Темурийлар салтанати (1370 йил) асосчиси. Қиличда жанг қилиш ва камондан ўқ узиш борасида унга тенг келадиган жангчи йўқ эди. Амир Темур ҳукмронлиги 35 йил давом этди (1370 – 1405). У Инд ва Гангдан Сирдарё ва Зарафшонгача, Тянь Шаньдан Босфоргача бўлган катта империяга асос солди. У Тўхтамиш устидан қозонган ғалабасидан сўнг, Рус князларида кучсизланиб қолган Олтин Ўрда ҳукмронлигидан озод бўлиш имконияти пайдо бўлди. Усмонли турклар ҳукмдори Боязид Йилдирим устидан қозонган ғалабаси эса Европа давлатларини, Усмонли Турклар таҳдидидан халос этди.
Ганнибал Барка (“стратегия Отаси”)
Ганнибал қадимий дунёнинг буюк ҳарбий стратеги, карфаген саркардаси. У “Стратегия отаси”. Римдан ва Рим билан боғлиқ ҳамма нарсадан нафратланган, Рим республикасининг ашаддий душмани бўлган. Римликлар билан у барчага маълум Пуник жангларини олиб борган. Душман қўшинларини қанотлардан қуршаб олиш усулини муваффақиятли қўллаган. Таркибида 37 жангари фил бўлган 46 минг кишилик қўшинга бошчилик қилиб, Пиреней ва қорли Альп тоғларини ошиб ўтган.
Атилла (Буюк Хун)
Бу инсон Хунлар империясига бошчилик қилган. У Ўрта Осиёдан тортиб ҳозирги Германияча бўлган улкан ҳудудни забт этишга муваффақ бўлган. Атилла ғарбий ва шарқий Рим империясининг душмани бўлган. У ўзининг шафқатсизлиги ва жангни олиб бориш маҳорати билан машҳур бўлган. Бу қадар улкан ҳудудни жуда тез орада бўйсундириш билан ҳар қайси император, қирол, етакчи мақтана олишолмайдилар. У Рим империяси билан етти кечаю, етти кундуз тинмай жанг олиб борган ва Римни мағлуб этган.
Суворов Александр Васильевич
Суворовни бемалол Россиянинг миллий қаҳрамони, русни буюк саркардаси, деб атаса бўлади, чунки у 60 дан ортиқ жангни ўз ичига оладиган ҳарбий хизмати давомида бирон марта ҳам мағлубиятга учрамаган. У рус жанг санъатининг асосчиси, тенги йўқ ҳарбий мутафаккир. Рус – турк жангини, итальян, швейцария юришларининг иштирокчиси.
Наполеон Бонапарт
Наполеон Бонапарт 1804–1815 йилларда француз императори, буюк саркарда ва давлат арбоби. Айнан Наполеон ҳозирги Франция давлатининг асосини қурди. Ҳарбий хизматининг бошиданоқ у ўзини қўрқмас ва иқтидоли командир сифатида намоён қила олди. Император тахтини эгаллагач эса, у Наполеон урушларини бошлади, бироқ бутун дунёни забт этиш унга насиб этмади. Ватерло остидаги жангда мағлубиятга учради ва умрининг қолган қисмини Муқаддас Елена оролида ўтказди.
Салбчиларни тор – мор қилган Салоҳиддин (Салоҳ ид – дин)
Иқтидорли мусулмон оламининг Буюк саркардаси ва тенги йўқ ташкилотчи, Миср ва Сурия Султони. Арабчадан таржима қилинганда Салоҳ ид – дин “Дин ҳимоячиси” маъносини беради. Бу фахрли номни у салбчиларга қарши жанги учун олди. Салбчиларга қарши жангда бошчилик қилди. Салоҳиддин қўшини Байрут, Акр, Кесария, Аскалон ва Қуддусни қўлга киритди. Салоҳиддин туфайли мусулмонлар ерлари, бегоналардан ва бошқа дин вакиллари измидан озод этилди.
Гай Юлий Цезарь
Қадимги дунё ҳукмдорлари ичида қадимги рим давлат ва сиёсат арбоби, диктатор, саркарда, ёзувчи Гай Юлий Цезарь алоҳида ўринда туради. Галлия, Германия, Британия ғолиби. Ҳарбий тактика ва стратегиянинг ажойиб қобилиятлари эгаси, шунингдек ҳалққа таъсир эта олган, унга гладиатор ўйинларини ваъда қилган, буюк даъватчи. Ўз даврининг буюк арбоби. Бироқ бир тўда фитначиларга, буюк қўмондонни ўлдиришга бу тўсқинлик қилмади. Бу ҳолат Рим империясининг нурашига сабаб бўлган фуқаролик урушларига олиб келди.