Интенсив боғлардан 346 минг тонна ҳосил олинди

2019 йил вилоятимизда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 32042,1 миллиард сўмга етди. Натижани 2017 йил билан солиштирилганда ўсиш суръати 143,6 фоизга етади.

Жумладан, боғдорчиликни ривожлантириш учун ўтган уч йилда 6,6 минг гектар интенсив боғ ташкил этилди. Янги боғларнинг 2 минг гектарини Қўшработ, Булунғур, Пайариқ ва Жомбой туманларида барпо этилган ёнғоқзорлар ташкил этади. Мевали боғлардан йилига 346 минг тонна ҳосил олинди ва йил сайин ҳосилдорлик 8-10 минг тоннага ортмоқда.