“Интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш зарур” — Шавкат Мирзиёев
Президент IT соҳаси вакиллари билан мулоқотда ҳал қилиш лозим бўлган соҳадаги бир қатор муаммоларни санаб ўтди
Биринчидан, интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш зарур.
Ҳудудларнинг оптик толали тезкор мобил интернет (4G) билан қамраб олиш даражаси 70 фоиз атрофида. 118 та қишлоқларга Интернет ҳам, мобил алоқа ҳам кириб бормаганлиги таъкидланди.
Иккинчидан, IT соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш керак.
Бугунги кунда бундай ёшларнинг стартапларига (230 та) атиги 10 миллиард сўм грантлар ажратилган.
Ёки, компьютер хариди учун 3,5 минг нафар ёшларга кредит берилган бўлса, кафил йўқлиги учун 6,5 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш рад этилган.
Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Навоийда IT-паркларни ташкил этиш ишлари якунига етказилмаган.