Иш ва оила деб саёҳатга бормаган аёллар
Касаба уюшмаси томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан 24-25 апрель кунлари вилоятдаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатиб келаётган 34 нафар ишчи-ходим ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Оқдарё ва Самарқанд туманида яшовчи 20 нафар “Аёллар дафтари”ги киритилган хотин-қизлар Хоразм вилоятига саёҳатга борди. Икки кунлик бепул саёҳат давомида улар воҳанинг диққатга сазовор жойлари, тарихий масканлари, бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
- Иш деб, оила ташвиши деб, саёҳатга ҳам чиқмагандик, - дейди оқдарёлик онахон Тошбуви Икромова. – Туман касабамиз томонидан Хоразмга бориш таклифи берилганда роса суюндим. Чунки у ерларга бориш қаёқда дейсиз, ўзимизнинг Самарқанддаги обидаларни кўришга ҳам чиқолмасдик. Раҳмат ташкилотчиларга, биз, аёлларни ўйлаб мана шундай тадбирларни ташкил қилгани учун. Кўнглимиз тоғдек кўтарилди.
Феруз Раззоқов.